Байдарка ва каноэчиларимиз Туркияга йўл олишди

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Туркиянинг Белек шаҳрига йўл олди. Ҳамюртларимиз ушбу шаҳарда 28 ноябрга қадар халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этадилар.

Терма жамоамиз таркибида Токио Олимпиадасига йўлланма олиб улгурган Дилноза Раҳматова ҳада Нилуфар Зокирова ҳам бўлиб, улар машғулотлар жараёнида ўзлари учун тузиб чиқилган дастур асосида шуғулланадилар. Шунингдек, қолган 15 нафар вакилимиз келаси йил Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақага тайёргарлик бўйича шуғулланишда давом этишади. Спортчиларимизга 4 нафар тажрибали мураббий бириктирилган.

4 Noyabr, 2019|Янгиликлар|