Нигора Турсунқулова якуний Катта дубулға мусобақасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди

Айни кунларда Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо бўйича Катта дубулға туркумига кирувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, унда ҳамюртимиз Нигора Турсунқулова совриндорлар қаторидан жой олди.

-67 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз ярим финалгача мағлубиятсиз етиб борди. Финал остонасида имкониятни бой бериб қўйган Турсунқулова бронза медали учун кечган баҳсни ғалаба билан якунлади ва Катта дубулға мусобақасининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. Энди Турсунқулова 18-20 декабрь кунлари айни шу шаҳарда бўлиб ўтадиган якуний Катта дубулға мусобақасида иштирок этиш имконитига эга.

Маъулумот учун, таэквондода Катта дубулға турнири якуни бўйича ҳар бир вазнда энг кўп очко тўпалаган спортчилар Токио Олимпиадасига тўғридан тўғри йўлланма олади. Якуний турнир олтин медали эгаси эса 70 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига ҳам эга бўлади.

3 Noyabr, 2019|Янгиликлар|