Оғир атлетикачимиз Беларусдаги мусобақада совриндор бўлди

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида оғир атлетика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Токио олимпиадасига лицензия қўлга киритиш учун муҳим очколар бериладиган мазкур мусобақада икки нафар ҳамюртимиз иштирок этмоқда. -49 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Нигора Абдуллаева даст кўтаришда -73 кг, силтиб кўтаришда 90 кг, жами 163 кг натижа билан мусобақанинг кумуш медалларига сазовор бўлди.

Эртага яна бир спортчимиз баҳсларга киришади. Ўрта вазн тоифасида ҳамюртимиз Кумушхон Файзуллаева (-64 кг) ўз чиқишларини бошлайди.

2 Noyabr, 2019|Янгиликлар|