Каратэ бўйича эронлик тренер Самарқандда семинар ўтказди

Каратэ бўйича Ўзбекистон терма жамоасида яқинда фаолият бошлаган эронлик мураббий Шахаб Султани Республикамиздаги барча вилоят бўлимлари билан яқиндан танишиб чиқмоқда. Мутахассис ушбу ишни Самарқанд вилоятидаги семинар билан бошлади.

Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан Рўйи замин сайқалида ташкил этилган ушбу семинарда эронлик мутахассис маҳаллий мураббийларга ўз тажрибаси борасида малака алмашди ва ёш спортчилар билан самимий мулоқотга киришди.

Маълумот учун, Шаҳоб Султани бир неча йиллар давомида Эрон терма жамоасида бош мураббий лавозимида ишлаб келган. Унинг улкан тажрибасидан фойдаланган ҳолда спортчиларимизнинг Токио Олимпиадасига йўлланма қўлга киритилиши мақсад қилиб қўйилган. Яқин вақт ичида унинг тажрибаси ўз мевасини беришидан умидвормиз.

1 Noyabr, 2019|Янгиликлар|