Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиландга жўнаб кетди

Жорий йилнинг 22-28 ноябрь кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида камондан отиш бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Эътиборлиси, ушбу мусобақада келаси йили Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларининг яккалик йўналишига сўнгги йўлланмалар ўйналади.

Кеча тунда ушбу спорт тури бўйича терма жамоамиз Бангкок сафарига йўл олди. Ҳамюртларимиз Бангкокда Осиё чемпионатигача ўқув-машғулот йиғинини олиб боришади. Ушбу вақт оралиғида мерганларимиз маҳаллий иқлим ва вақт минтақасига бемалол мослашиб олишлари учун ҳам яхши шароит бўлади. Эслатиб ўтамиз, мазкур Осиё чемпионатида кучли учликдан жой олган мерганлар Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритиши мумкин.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Таиланд сафарига йўл олган спортчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қолади. Спортчиларимиз таркиби эса қуйидагича:
Зокиржон Гафуров
Сардор Рустамов
Жамшид Содиқов
Юнус Сармамбетов
Мунира Нурманова
Зиёдахон Абдусатторова
Камола Юнусова
Анастасия Солдатенко

1 Noyabr, 2019|Янгиликлар|