Конкур бўйича “GLOBAL TOUR” мусобақасининг навбатдаги босқичи якунланди

Бугун пойтахтимиздаги «Universal Jumping Agro» от спорти клубида конкур бўйича “GLOBAL TOUR” 6-босқичи бўлиб ўтди. Жорий мусобақада маҳоратли чавондозларимиз тўрт категорияда ўз омадларини синаб кўришди. Мусобақанинг анчайин кескин ва муросасиз бўлгани от спорти мухлисларини беллашувлар давомида ҳар бир чиқишни катта қизиқиш билан кузатиб боришларига сабабчи бўлди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорларининг якуний рўйхати қуйидагича кўринишда:

Категория А (140 см)
1. Нуржан Туякбаев (Камитта, от лақаби)
2. Сергей Антонович (Номеро Уно Рафаэль)
3. Нуржан Туякбаев (Балоуис Комтесс)

Категория В (125см)
1. Хумаюн Абдуллаев (Мисс Мей Би)
2. Сергей Антонович (Кастания)
3. Сергей Антонович (Барбелла)

Категория Д (125см)
1. Абдушукур Собиржонов (Самира)
2. Сергей Антонович (Сед Бой)
3. Сергей Антонович (Контесс)

Категория С (115см)
1. Хорун Мирвохидов (Шарлиз Терон)
2. Аброр Каримов (Шарлиз Терон)
3. Умар Дадаев (Букмеккер)

30 Oktabr, 2019|Янгиликлар|