Юртимизда илк бор камондан отиш бўйича халқаро семинар ўтказилмоқда

Шу кунларда пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида камондан отиш бўйича мураббийлар учун халқаро семинар ўтказилмоқда. Таъкидлаш жоиз, бундай халқаро семинар ушбу спорт турида илк бор ташкил қилинган.

30 октябргача ўтказиладиган мазкур семинар Халқаро камондан отиш федерацияси вакиллари Юсуф Гоктуг Эргин ва Наталия Насаридзе томонидан олиб борилмоқда. Унда иштирок этган мураббийлар якунла Халқаро камондан отиш федерацияси томонидан тақдим этиладиган махсус сертификатлар билан тақдирланишади.

29 Oktabr, 2019|Янгиликлар|