14 нафар оғир атлетикачимиз Осиё чемпионати совриндори бўлди

Корея Халқ Демократик Республикасининг Пхеньян шаҳрида оғир атлетика ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этди.

Мазкур қитъа биринчилигида иштирок этган 17 нафар спортчимизнинг 14 таси ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди. Яна бир аҳамиятли томони йигитларимиз ёшлар ўртасида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган бўлсалар, қизларимиз кучли учликни якунлаб беришди. Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа давомида Кумушхон Файзуллаева (-64 кг) ўсмирлар ўртасида силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича жаҳон рекордларини ҳам янгилашга муваффақ бўлди. Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз рўйхати қуйидагича:

Олтин медаль:
Кумушхон Файзуллаева (-64 кг, ёшлар)
Турсуной Жабборова (-76 кг, ўсмирлар)
Асадбек Нариманов (-73 кг, ўсмирлар)
Муҳаммадқодир Тоштемиров (-81 кг, ёшлар)
Дониёр Ҳамидов (-102 кг, ўсмирлар)
Азимжон Ҳожиев (-102 кг, ёшлар)

Кумуш медаль:
Нигора Абдуллаева (-49 кг, ўсмирлар)
Оғабек Тўхтаев (-73 кг, ўсмирлар)
Сарварбек Зафаржонов (-89 кг, ёшлар)
Мирҳосил Мирзабаев (-109 кг, ўсмирлар)

Бронза медали:
Лайлохон Хурсанова (-71 кг, ёшлар)
Нигора Сувонова (-71 кг, ўсмирлар)
Долера Давронова (-87 кг, ёшлар)
Ҳожиакбар Олимов (-67 кг, ўсмирлар)

Делегациямиз аъзолари бугун соат 19:35 да Тошкент халқаро аэропортига етиб келишади.

28 Oktabr, 2019|Янгиликлар|