Тошкент вилоятида от спорти бўйича хотира турнири ўтказилди

Тошкент вилоятидаги “Геоэкостарт” от спорти клубида, Ўзбекистон Республикасида ҳизмат кўрсатган тренер М.Исмоиловнинг хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди. Турнир уч кун давомида ўтказилиб, биринчи кун манежда от йўрттириш, иккинчи куни кросс ва учинчи куни конкур буйича беллашувлар бўлиб ўтди. Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

2 юлдуз
1-ўрин: Жасур Хотамбеков (Гарпиус, от лақаби)
2-ўрин: Диёр Райимжонов (Солист)
3-ўрин: Виктория Галиулова (Обама)

1 юлдуз
1-ўрин: Регина Абдуллаева (Чаман)
2-ўрин: Елизаветта Карачан (Алогир)
3-ўрин: Абдуазим Рамзиддинов (Хелло Сенсей)

27 Oktabr, 2019|Янгиликлар|