Академик эшкак эшувчиларимиз Кореядаги қитъа биринчилигини муваффақиятли якунлашди

Жанубий Кореянинг Чонжу шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етмоқда. Мусобақанинг сўнгги кун баҳсларида бир қатор экипажларимиз совриндорлар қаторидан жой олишди.

Жумладан, М4х қайиғидаги квартетимиз марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва қитъада тенгсиз эканлигини намойиш қилди. Шунингдек, МС-2 йўналишида Алишер Турдиев ҳамда Сардор Тўлқинхўжаев кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, енгил вазнли қайиқда кечган яккалик пойгасида Собир Сафаралиев ҳам жамоамиз ҳисобига яна бир кумуш медални тақдим қилди.

Квартетда Осиё чемпионлигини қўлга киритган вакилларимиз таркиби қуйидагича: Давржон Давронов, Абдулло Муҳаммадалиев, Меҳрож Маматқулов, Шаҳбоз Холмурзаев.

27 Oktabr, 2019|Янгиликлар|