Ухань-2019: Делегациямиздаги медаллар 20 тага етди, таэквондода умужамоа ҳисобида биринчи бўлдик

Хитойнинг Ухан шаҳрида Бутунжаҳон ҳарбийлар ўйинлари ўз поёнига етиб бормоқда. Бугун ўтказилган беллашувлар ҳам жамоамиз вакиллари учун муваффақиятли якунланди.

Хусусан, бокс беллашувларида финалда қатнашган 4 нафар вакилимизнинг иккитаси мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди.

-60 кг: Шунқор Абдурасулов – Энцо Грау (Франция)
-69 кг: Билолбек Мирзараҳимов – Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
-81 кг: Козимбек Мардонов – Абдулраҳмон Ораби (Миср)
-91 кг: Мадияр Саидраҳимов – Абзал Қуттибеков (Қозоғистон)

Шунингдек, таэквондо баҳсларида Динора Мамадибрагимова (-57 кг) ҳамда Нигора Турсунқулова (-67 кг) ўзларининг ажойиб иштироклари билан делегациямиз ҳисобига 2 та кумуш меалларини тақдим қилишди. Аҳамиятлиси, таэквондочиларимиз мусобақада 4 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлдилар.

Теннис баҳсларида эса Сабина Шарипова яккалик баҳсларида кумуш, жуфтликда Ясмина Каримжанова билан бронза медалларига сазовор бўлди.

Шу тариқа делегациямизнинг айни пайтгача жамғарган медаллари 8 та олтин, 7 та кумуш ва 5 та бронзани ташкил қилмоқда. Терма жамоамиз бу натижа билан умумжамоа ҳисобида еттинчи поғонада кетмоқда. Эртага мусобақанинг сўнги кун беллашувлари бўлиб ўтади.

26 Oktabr, 2019|Янгиликлар|