Мерганларимиз Қозоғистондаги халқаро мусобақада 8 та медаль олишди

Айни кунларда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича халқаро хотира турнири бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, ушбу мусобақада ҳамюртларимиз ҳам муваффақиятли қатнашмоқда.

Айни пайтгача ўтказилган беллашувлар якуни бўйича мерганларимиз 2 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришди. Мусобақада келаси ой Дохада ўтадиган Олимпия ўйинларига лицензия берувчи Осиё чемпионатида қатнашиши белгилаб қўйилган бир қатор вакилларимиз ҳам ўз омадини синаб кўрмоқда. Мазкур мусобақа мерганларимиз учун лицензион турнирдан олдин ўзига хос тайёргарлик вазифасини бажариб беради.

Олтин:
Ойбек Асилов (ВП-6, ўсмирлар)
Ирода Азимбоева (ПП-3, ўсмирлар)

Кумуш:
Ойбек Асилов (ВП-6, катталар)
Беҳзод Раҳматуллаев (ВП-6, ўсмирлар)
Вадим Кондаков ва Мария Муҳитдинова (микст)

Бронза:
Муҳаммад Камолов (ПП-3, ўсмирлар)
Ирода Азимбоева (ПП-3, катталар)
Абдуҳалил Абдувоҳидов (ВП-6, ўсмирлар)

26 Oktabr, 2019|Янгиликлар|