МОҚ раҳбари томонидан Тошкент вилоятида қуриладиган Олимпия иншоотлари учун ажратилган ер майдони ўрганилди

Ўзбек спортчиларининг халқаро мусобақалардаги натижасини янада яхшилаш, уларнинг энг замонавий шароитларда шуғулланишлари учун замонавий спорт базаларини қуриш айни пайтдаги энг долзарб масалалардан бирига айланиб бормоқда. Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари асосида бу борада қатор лойиҳалар ҳам ишлаб чиқилди. Жумладан, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Оқтош манзилгоҳида бир вақтнинг ўзида кўплаб спорт турлари бўйича терма жамоамиз вакиллари шуғуллана оладиган Олимпия тайёргарлик марказлари қуриш лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов объект учун ажратилган жойни кўздан кечириш мақсадида Оқтош манзилгоҳига ташриф буюрди.

Ҳудудда Олимпия тайёргарлик марказлари қуриб битказилганида бир вақтнинг ўзида кўплаб спорт турларида терма жамоамиз вакилларининг шуғулланиши, чет эл жамоалари билан халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун шароитлар яратилади. Эътиборингизга лойиҳа учун ажратилган жой ва режалаштирилаётган иншоотлар тарҳини ҳавола қиламиз:

26 Oktabr, 2019|Янгиликлар|