Академик эшкак эшувчиларимиз Осиё чемпионатида ғолиб бўлишди

Жанубий Кореянинг Чонджу шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемионати ўтиб бормоқда. Қувонарлиси, айни пайтгача ўтказилган беллашувлар якуни бўйича терма жамоамиз вакиллари қатор йўналишларда олтин медалларга сазовор бўлишди.

Муросасиз баҳсларда LM4X ва М8 эркаклар экипажларимиз қитъада тенгсиз эканликларини исботлашди. Шунингдек, оғир вазнли қайиқда яккалик баҳсларда қатнашган Рио Олимпиадаси иштирокчиси Шаҳбоз Холмурзаев кумуш медаль билан тақдирланди.

Маълумот учун, барча медаллар 2000 метр масофага сузиш баҳсида қайд этилган. LM4X таркиби: Шеҳроз Ҳакимов, Собир Сафаралиев, Евгений Агафонов, Шаҳзод Нурматов. М8 таркиби (бошқарувчиси билан): Достонжон Хурсанов, Ўктамжон Давронов, Зафар Усмонов, Шоҳжаҳон Нажмиев, Отамурод Раҳимов, Достонжон Баҳриев, Анатолий Краснов, Алишер Турдиев, Сардор Тўлқинхўжаев.

26 Oktabr, 2019|Янгиликлар|