Абу-Дабида оғир вазнли полвонлар курашади

Бугун БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича Катта дубулға туркумига кирувчи навбатдаги мусобақа ўз якунига етади. Регламентга кўра, ушбу кун доирасида энг оғир вазн тоифасидаги полвонлар баҳс олиб боришади. Ушбу кун дастурида терма жамоамизнинг 6 нафар вакили баҳсларга кириши белгилаб қўйилган. Ҳамюртларимизнинг мусобақадаги дастлабки рақиблари билан танишинг:

-90 кг: Давлат Бобонов – Милан Рандл (Словакия)
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов – Карл-Рихард Фрей (Германия)
-100 кг: Шерали Жўраев – Арман Адамян (Россия)
+100 кг: Алишер Юсупов – Даниель Аллерстофер (Австрия)
+100 кг: Бекмурод Олтибоев – Юри Краковитски (Қирғизистон)
-78 кг: Нодира Йўлдошева – Лориана Кука (Косово)

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ўтказилган баҳслар мобайнида 2 нафар вакилимиз Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг) ҳамда Ҳикматиллоҳ Тўраев (-73 кг) бронза медалига сазовор бўлишган эди.

26 Oktabr, 2019|Янгиликлар|