Ҳикматиллоҳ Тўраев ҳам Абу-Даби турнирининг совриндорига айланди

БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича Катта дубулға туркумига кирувчи мусобақа давом этмоқда. Биро авваз турнирнинг иккинчи кун доирасида Ҳикматиллоҳ Тўраев (-73 кг) бронза медали учун курашиш босқичида татамига чиқди.

Вакилимиз бу борада бельгиялик Дирк ван Тихельт билан рўбаро келди. Муросасиз кечган баҳс ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа дзюдочимиз бронза медали қатори Токио Олимпиадаси учун 500 рейтинг очкосини ҳам жамғармоқда. Эслатиб ўтамиз, кеча -60 килограмм вазн тоифасида Диёрбек Ўрозбоев ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган эди. Шу тариқа дзюдочиларимизнинг мусобақада қўлга киритган медаллари 2та бронзани ташкил қилмоқда.

25 Oktabr, 2019|Янгиликлар|