Ухань-2019: Таэквондочиларимиз делегациямиз ҳисобига яна 4 та медаль келтиришди

Хитойнинг Ухань шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон ҳарбийлар ўйинларининг навбатдаги куни ҳам ортда қолмоқда. Эътиборлиси, таэквондочиларимиз ушбу кун дастурида ҳам ўзларининг муваффақиятли иштирокини давом эттиришди.

Аёллар ўртасида -53 килограмм вазн тоифасида Чарос Қаюмова Миср, Сербия, Бразилия ва финалда Германия терма жамоаси вакилларини мағлуб этиб, мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди. Шунингдек, Феруза Содиқова (-62 кг), Отабек Турғунбеков (-54 кг) ва Нияз Пўлатов (-63 кг) бронза медалларига сазовор бўлишди.

Кун давомида бокс баҳсларида ярим финал жанглари ҳам ўтказилиб, қуйидаги натижалар қайд этилди:

-60 кг: Шунқор Абдурасулов – Шаҳриёр Аҳмедов (Россия) 3:2
-69 кг: Билолбек Мирзараҳимов – Паул Андреас Валл (Германия) 5:0
-81 кг: Козимбек Мардонов – Шинебаяр Нармандах (Мўғулистон) 5:0
-91 кг: Мадияр Саидраҳимов – Бухануич Адриан (Руминия) 5:0

Бокс баҳсларининг финал жанглари эртага бўлиб ўтади. Шу тариқа, терма жамоамиз ҳисобидаги медаллар 6 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронзани ташкил этмоқда.

25 Oktabr, 2019|Янгиликлар|