Диёрбек Ўрозбоев Абу-Даби Катта дубулға турнири совриндори бўлди

БААнинг Абу-Даби шаҳрида старт олган дзюдо бўйича Катта дубулға турнирининг биринчи куни терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди. Бироз аввал -60 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Диёрбек Ўрозбоев бронза медали учун курашда иштирок этди.

Мусобақада ярим финалгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтган Диёрбек финал остонасида франциялик рақибига имкониятни бой бериб қўйган эди. Бронза медали учун кечган курашда эса бразилиялик Фелипе Пелимни 28 сониядаёқ мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Афсуски, бугун мусобақа доирасида иштирок этган бошқа вакилларимиз медаллар учун курашдан эрта чиқиб кетишди. Рио Олимпиадаси совриндори Ўрозбоев бу муваффақияти билан Токио Олимпиадаси учун 500 рейтинг очкосини ҳам ўз ҳисобига ёзиб қўймоқда.

24 Oktabr, 2019|Янгиликлар|