Ҳарбийлар ўйинлари-2019: Делегациямиздаги медаллар ўнтага етди

Хитойнинг Ухань шаҳрида Бутунжаҳон ҳарбийлар ўйинлари давом этмоқда. Мусобақанинг бугунги беллашувларида 3 нафар такэвондочимиз финалгача етиб борди.

+73 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Светлана Осипова финалда франциялик Солене Авоулеттени, -58 килограммда Улуғбек Рашитов хитойлик Лианг Юшуаини мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқди. Афсуски, учинчи финалчимиз Сардор Тоиров (-68 кг) бразилиялик Эдивал Маркесга қарши баҳсда имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа делегациямиз ҳисобидаги медаллар 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронзани ташкил қилмоқда. Бу эса умумжамоа ҳисобида 150 га яқин мамлакат вакиллари орасида саккизинчи натижа бўлиб турибди.

24 Oktabr, 2019|Янгиликлар|