Оғир атлетикачиларимизнинг муваффақиятли иштироки давом этади

КХДРда давом этаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида терма жамоамиз вакилларининг муваффақиятли иштироки давом этмоқда. Бироз аввал Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар Олимпиадаси совриндори Муҳаммадқoдир Тоштемиров ҳам мусобақа ғолибига айланди.

-81 килограмм вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз даст кўтаришда 156 килограмм, силтаб кўтаришда 186 килограмм, икки курашда эса 342 килограмм натижа қайд этиб, даст кўтариш ва икки кураш бўйича олтин, силтаб кўтариш бўйича эса кумуш медалга (жами 2 та олтин ва 1 та кумуш) сазовор бўлди. Мусобақада умумий ҳисобда иккинчи ўрин мезбон жамоа вакили Рёл Ро Квангга (332 кг) насиб этган бўлса, қирғизистонлик Эмиль Молдодосов (331 кг) шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.

24 Oktabr, 2019|Янгиликлар|