Европалик мутахассис спортчиларимиз учун семинар ўтказади

Сентябрь ойининг илк кунларида Австрияда академик эшкак эшиш бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи жаҳон чемпионати ўтказилди. Афсуски, терма жамоамиз вакиллари ушбу мусобақада омадсизликка учраб, лицензия қўлга кирита олмаган эдилар. Энди вакилларимиз олдида келаси йил Осиё қитъаси учун ўтказиладиган квалификацион мусобақа қолди холос.

Вазият спортчиларимизни ушбу мусобақага ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришини талаб этади. Миллий олимпия қўмитасининг ташаббуси билан эртадан академик эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз аъзолари учун семинар ташкил этилади.

Ушбу семинар словакиялик мутахассис Янша Милош томонидан ўтказилади. 3 кун давом этадиган мазкур курс атлетларимизнинг жисмоний ва руҳий тайёргарликларини яхшилаш бўйича ташкил этилади.

9 Oktabr, 2019|Янгиликлар|