Осиё кубогида иштирок этган велоспортчиларимиз кутиб олинди

7-10 октябрь кунлари Таиланднинг Супхан Бури шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 1 та олтин, 1 та кумуш ва 12 та бронза медалларини жамғаришди.

Бугун масобақада иштирок этган ҳамюртларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Вакилларимизни кутиб олиш маросимида Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси вакиллари ва ОАВ ходимлари қатнашди.

Терма жамоамиз вакиллари эндиликда 17-21 октябрь кунлари Жанубий Кореяда ўтказиладиган Осиё чемпионатига ҳозирликни бошлаб юборишади.

8 Oktabr, 2019|Янгиликлар|