Велотрекчиларимиз учун Таиланд турнири сермаҳсул ўтмоқда

Айни кунларда Таиланднинг Супхан Бури шаҳрида велотрек бўйича Осиё кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Кеча ўтказилган пойгалар ҳам терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди.

Хусусан, куннинг биринчи ярмида Янина Кускова ўсмирлар ўртасида пасют пойгасида олтин, катталар ўртасида Диана Адельшинова бронза медалини қўлга киритган бўлса, куннинг иккинчи ярмида Дилмурод Сиддиқов ҳам ушбу йўналишда шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилиб, совриндорлардан қаторидан жой олди. Шунингдек, Рината Байметова ҳамда Диана Адельшинова жуфтликда мэдисон бўйича бронза медалига эгалик қилдилар.

7 Oktabr, 2019|Янгиликлар|