Таиланддаги Осиё кубогининг бугунги пойгалари жамоамиз учун олтин медаль билан бошланди

Таиланднинг Супхан Бури шаҳрида велотрек бўйича Осиё кубоги давом этади. Бугунги кун пойгалари терма жамоамиз учун муваффақиятли бошланди.

Ўсмирлар ўртасида яккалик пасют пойгасида ҳамюртимиз Янина Кускова марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. Бу жамоамизнинг мазкур мусобақадаги илк олтин медали бўлди.

Шунингдек, Диана Адельшинoва катталар ўртасида айни шу йўналишда шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳамюртларимиз 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришган. Мусобақа 7 октябрга қадар давом этади.

6 Oktabr, 2019|Янгиликлар|