Тарихда илк бор сузувчимиз Жаҳон кубогида совриндор бўлди

Хабар берганимиздек, айни кунларда Венгрия пойтахтида сузиш бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари давом этмоқда. Қувонарлиси, мусобақада сузувчимиз Жаҳон кубоклари тарихида илк бор совриндор бўлди.

Бундай тарихий натижага Владислав Мустафин муаллифлик қилди. Брасс усулида сузишга ихтисослашган вакилимиз 50 метр масофага кечган баҳсда бронза медалига сазовор бўлди. Батафсил:

Сузиш бўйича Жаҳон кубоги. Венгрия
50 метр, брасс. Эркаклар

1. Арно Камминга (Нидерландия) – 27.13
2. Саба Силади (ФИНА) – 27.41
3. Владислав Мустафин (Ўзбекистон) – 27.46

6 Oktabr, 2019|Янгиликлар|