Исроил Мадримов мексикалик рақибини техник нокаутга учратди

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган юртдошимиз Исроил Мадримовнинг ғалабали серияси давом этади. Бироз аввал вакилимиз АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида мексикалик рақибига қарши ўзининг тўртинчи жангини ўтказди.

Алехандро Баррерога қарши 10 раундга мўлжалланган жанг муддатидан аввал якунланди. Бешинчи раунд давом этаётган пайт Барреро Мадримовнинг кучли серияларини жуда кўп ўтказиб юборди ва вазиятни тўғри баҳолаган рефери баҳсни тўхтатишга қарор қилди. Шу тариқа Мадримов ўзининг тўртинчи жангида ҳам нокаут билан ғалаба қозониб, профессионал боксдаги муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда.

6 Oktabr, 2019|Янгиликлар|