Бугун Ёдгорой Мирзаева ҳамда Мавлуда Мавлонова ЖЧда рингга чиқади

Россиянинг Улан-Удэ шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати давом этади. Бугун ҳам навбатдаги саралаш босқичи доирасида икки нафар вакилимиз рингга кўтарилади.

Улар орасида Рио Олимпиадаси иштиркочиси Ёдгорой Мирзаева (-57 кг) ҳамда Мавлуда Мавлонова (-75 кг)ни учратиш мумкин. Бугунги дастурда Мирзаева Беларусь, Мавлонова эса Хитой жамоаси вакилига қарши жанг олиб боради.

-57 кг: Ёдгорой Мирзаева – Хелина Брюевич (Беларусь)
-75 кг: Мавлуда Мавлонова – Лу Женг (Хитой)

Эслатиб ўтамиз, кечаги беллашувлар якуни бўйича -69 килограмм вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Шаҳноза Юсупова тожикистонлик рақибини мағлуб этган бўлса, Фарангиз Ҳошимова (-57 кг) америкалик боксчига имкониятни бой бериб қўйган.

5 Oktabr, 2019|Янгиликлар|