Велотрекчиларимиз Осиё кубогини тўртта медаль билан бошлашди

Бугун Таиланднинг Супхан Бури шаҳрида велотрек бўйича Осиё кубогининг навбатдаги босқичи старт олди. Биринчи кун беллашувлари терма жамоамиз учун сермаҳсул ўтиб, вакилларимиз кун давомида 4 та бронза медалини жамғардилар.

Катталар тоифасида Рената Байметова ҳамда ўсмирларда Бегзод Раҳимбоев скретч йўналишида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган бўлса, Янина Кускова ўсмирлар ўртасида биратўла 2 йўналишда бронза медали соҳибига айланди. Мусобақанинг эртангги кун беллашувларида ҳам вакилларимизнинг муваффақиятли иштироки кутилмоқда.

4 Oktabr, 2019|Янгиликлар|