Екатерина Воронина жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади

Қатарнинг Доха шаҳрида енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз поёнига етиб бормоқда. Кеча тунда терма жамоамиз вакили Екатерина Воронина етти кураш баҳсларидаги иштирокини якунлади.

Ҳамюртимиз баҳслар давомида жами 6099 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Бу натижа билан юртдошимиз кучли ўнталикдан жой олди. Воронина бу йўналишда Олимпиада нормативини бажара олмаган (6420) бўлса ҳам, жаҳон рейтингдаги поғонасини анча яхшилаб олади. Қуйида юртдошимизнинг турли йўналишларда қайд этган натижасини ҳавола қиламиз:

100 метр тўсиқлар оша: 14.64 секунд (890 очко)
Баландликка сакраш: 1.80 метр (978)
Ядро улоқтириш: 13.66 (771)
200 метр: 25.03 (884)
Узунликка сакраш: 5.83 метр (798)
Найза улоқтириш: 51.60 метр (891)
800 метр: 2:15.40 (887)

4 Oktabr, 2019|Янгиликлар|