Боксчи қизларимиз ҳам жаҳон чемпионатини муваффақиятли бошлашди

Россиянинг Улан-Уде шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида ҳам жаҳон чемпиони старт олди. Ўтказилган биринчи кун жангларида икки нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилиб, мусобақани ғалаба билан бошлашди.

Дастлаб -48 килограмм вазн тоифасида Гуласал Султоналиева қозоғистонлик Алуа Балкибековани 3:2 ҳисобида доғда қолдирган бўлса, -51 килограмм вазн тоифасида Турсуной Раҳимова ҳам марокашлик Ясмине Муттаки устидан зафар қучди. Бугун яна икки нафар вакиламиз саралаш босқичи доирасида рингга кўтарилади.

4 Oktabr, 2019|Янгиликлар|