Эртага Москвада Премьер-лига мусобақаси бошланади

Эртага Россиянинг Москва шаҳрида каратэ бўйича Премьер-лига тоифасига кирувчи йирик турнир старт олади. 6 октябрга қадар давом этадиган ушбу мусобақада сайёрамизнинг энг кучли каратэчилари Токио Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколари учун ҳам кураш олиб борадилар.

Кеча вакилларимиз Москва шаҳрига етиб боришди. Бугун мусобақанинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. Мураббийлар штаби мазкур мусобақада иштирок этиш учун қуйидаги 6 нафар спортчини жалб этишган:

-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Иқболжон Узоқов
-75 кг: Достон Отаболаев
-50 кг: Баҳринисо Бабаева
-55 кг: Севинч Раҳимова
-61 кг: Барно Мирзаева

3 Oktabr, 2019|Янгиликлар|