Велоспортчиларимиз Осиё кубогининг навбатдаги босқичига йўл олишди

4-7 октябрь кунлари Таиланднинг Супхан Бури шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари бўлиб ўтади. Мазкур мусобақа ўсмирлар ва катталар тоифасида ўтказилиб, унда Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам маҳоратли вакиллари баҳс олиб бориши кўзда тутилган. Айни пайтда вакилларимиз Таиландга етиб боришган ва ўз стартларини катта иштиёқ билан кутиб туришибди. Осиё кубогининг ушбу босқичида иштирок этадиган таркибимиз қуйидагича:

Дилмурод Сиддиқов
Рената Байметова
Диана Адельшина
Беҳзод Раҳимбоев
Янина Кускова

3 Oktabr, 2019|Янгиликлар|