Бангалордан хушхабар давом этади

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида сув спорти турлари бўйича турли ёш тоифадаги гуруҳлар ўртасида ўнинчи Осиё чемпионати давом этади. Ортда қолган навбатдаги кун беллашувларидан сўнг терма жамоамиз вакиллари ўз ҳисобига яна бир қатор медалларни ёзиб қўйишди.

Йигитларимиз Ботир Ҳасанов ҳамда Марсель Зайнетдинов 10 метрли платформадан сувга сакраш йўналишида кумуш медаль билан тақдирландилар. Шунингдек, синхрон сузиш йўналиш бўйича яккалик дастурида Зиёда Тошхўжаева кумуш, Ксения Прокофьева бронза медалига эга чиққан бўлса, дуэт дастурида ҳам ёшлар, ҳам катталар ўртасида чиқиш қилган қизларимиз шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишди.

2 Oktabr, 2019|Янгиликлар|