Тошкентда от спорти бўйича халқаро мусобақа ўтказилди

1 октябрь куни пойтахтимизда от спорти бўйича халқаро мусобақа ўтказилди. “Argamak Sher” ва “UNIVERSAL JUMPUNG” ареналари мезбонлик қилган турнир 21 ёшгача бўлган чавандозлар ўртасида от йўрттириш ва конкур бўйича ташкил этилди.

Осиё от спорти федерацияси тақвим режасидан ўрин олган мазкур мусобақани баҳолаб бориш учун хорижлик рефери Вальдо И-Ченг ташриф буюриб, мусобақанинг юқори савияда ташкил этилгани ва ушбу спортнинг юртимизда равнақ топиб бораётганига алоҳида тўхталиб ўтди.

От йўрттириш бўйича кечган баҳсларда Диана Мирасова энг яхши натижани қайд этган бўлса, конкур баҳсларида Отабек Баҳромбековга тенг келадигани топилмади. Таъкидлаш жоиз, мусобақа ғолиблари келаси йил Марказий Осиё минтақаси бўйича бўлиб ўтадиган финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритдилар.

 

2 Oktabr, 2019|Янгиликлар|