Сузувчиларимиз Жаҳон кубогига йўл олишди

4-6 октябрь кунлари Венгриянинг Будапешт ва 11-13 октябрь кунлари Германиянинг Берлин шаҳарлари сузиш бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувларига мезбонлик қилади. Ушбу нуфузли мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этиши белгилаб қўйилган.

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳридаги Осиё чемпионатидан сўнг вакилларимиз Европа сафарига жўнаб кетишди. Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақаларда вакилларимиз Токио Олимпиадаси учун белгиланган нормативларни бажариш орқали Олимпиада лицензияларини ҳам қўлга киритишлари мумкин бўлади. Европа сафарига жўнаб кетган спортчиларимиз таркиби билан танишинг:

Наталья Критинина
Муслима Жумабоева
Алексей Сидорчук
Муҳамеджан Абдижалилов
Ҳожиакбар Абдужалилов
Хуршиджон Турсунов
Владислав Мустафин
Адилбек Юсипбаев

2 Oktabr, 2019|Янгиликлар|