Баҳодир Жалоловга Тошкент шаҳридан уй совға қилинди

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида +91 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритибгина қолмай, мусобақанинг “Энг яхши боксчиси” деб топилган Баҳодир Жалоловни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев ҳам муборакбод этди.

Кеча шаҳар ҳокими Баҳодирнинг чемпионатда эришган ғалабаси, спортдаги ютуқларини эътироф этиб, боксчимизга Президент совғаси – Тошкент шаҳри Қори Ниёзий кўчасида жойлашган уй-жойлардан бирини тантанали равишда топширди. Ушбу тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари ва боксчимизнинг оила-аъзолари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, йигирманчи марта ўтказилган бокс мусобақасида дунёнинг 78 мамлакатидан 400га яқин боксчи иштирок этди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 3та олтин, 1та кумуш ва 1та бронза медалларини жамғариб, мусобақани умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади.

2 Oktabr, 2019|Янгиликлар|