Осиё чим устида хоккей федерацияси делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

26-30 сентябрь кунлари Осиё чим устида хоккей федерациясининг ижрочи директори Мохаммед Таяб Икрам бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.Ташрифдан мақсад Ўзбекистонда чим устида хоккей спорт турини ривожлантириш масалаларини кўриб чиқишдир.

Ташриф чоғида Таяб Икрам бир қатор учрашувлар ўтказди. Жумладан, Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов билан учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, мамлакатда чим устида хоккей майдонларини барпо этиш ва бир қатор масалалар юзасидан суҳбат бўлиб ўтди.

27-28 сентябрь кунлари Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси Баҳодир Аҳмедов бошчилигида Осиё чим устида хоккей федерациясининг делегацияси Андижон вилоятига ташриф буюрди. Делегация у ерда барпо этилётган сунъий қопламали майдон қурилиши ишлари билан танишди.

29 сентябрь куни пойтахтимиздаги Олимпия шон шухрати музейида Ўзбекистон ва Осиё чим устида хоккей федерацияси вакиллари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Таяб Икрам сўзга чиқиб, самимий қабул учун миннатдорчилигини билдириб ўтди ва Баҳодир Аҳмедовни Марказий Осиё чим устида хоккей федерациясининг директори этиб тайинланганлиги маълум қилди. Бу эса ўз навбатида мамлакатимизда мазкур спорт турини ривожланиб бораётганлигидан далолат беради.

Учрашув сўнгида Осиё ва Ўзбекистон чим устида хоккей федерациялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур меморандумга мувофиқ, Осиё чим устида хоккей федерацияси юртимизда кўплаб спорт майдонларини барпо этиш, чим устида хоккей спорт турнини янада ривожлантириш доирасида изчил ҳамкорлик йўлга қўйилади.

30 Sentabr, 2019|Янгиликлар|