Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида қатнашган полвонларимиз тантанали кутиб олинди

18-27 сентябрь кунлари Таиланднинг Паттайя шаҳрида оғир атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этадиган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиб, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди. Ушбу дунё биринчилигида қатнашган вакилларимиз бугун эрта тонгда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қайтиб келишди. Уларни кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, оғир атлетика федерацияси мутасаддилари ва спортчиларнинг яқинлари иштироқ этишди.

Мазкур жаҳон чемпионатида икки нафар вакилимиз Адҳамжон Эргашев (-67 кг) ва Акбар Жўраев (-109 кг) даст кўтариш, силтаб кўтариш ҳамда икки кураш йўналишлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлдилар. Мусобадақа Акбар Жўраев силтаб кўтариш (229 кг) машқида кумуш, Адҳамжон Эргашев силтаб кўтариш (182 кг) ҳамда Муаттар Набиева даст кўтариш (96 кг) машқида бронза медалига сазовор бўлдилар. Таъкидлаш жоиз, бу натижалар билан вакилларимиз Токио Олимпиадаси йўлида ўта муҳим рейтинг очколарини ҳам ўз ҳисобларига ёзиб қўйишмоқда.

Терма жамаомиз вакиллари эндиликда қисқа муддатли дам олишдан сўнг олдинда турган йирик мусобақаларга тайёргарликни бошлаб юборишади.

 

30 Sentabr, 2019|Янгиликлар|