Светлана Радзивил жаҳон чемпионатининг финалида беллашади

Қатар пойтахти мезбонлик қилаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида навбатдаги кун беллашувлари старт олади. Эътиборлиси, ушбу кун дастуридан ўрин олган баландликка сакраш бўйича аёллар ўртасидаги финал дастурида ҳамюртимиз Светлана Радзивил ҳам баҳс олиб боради.

Юртдошимиз саралаш беллашувларида 1.94 метр баландликни забт этиб, олтин медаль учун кураш олиб борадиган энг кучли 12 нафар иштирокчи орасидан жой олди. Мазкур йўналиш саралаш босқичида бошқа бир вакилимиз Надия Дусанова 1.80 метр баландлик билан финалга йўл ололмаган.

30 Sentabr, 2019|Янгиликлар|