Таэквондочиларимиз Россия очиқ чемпионатини саккизта медаль билан якунлашди

Москва шаҳрида таэквондо бўйича Россия очиқ чемпионати ўз якунига етди. Қувонарлиси, иккинчи кун беллашувларида ҳам терма жамоамиз вакиллари 4 та медаль қўлга киритишга муваффақ бўлдилар.

Никита Рафалович -80 килограмм вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, Чарос Қаюмова (-53 кг) ҳамда Озода Собиржонова (-57 кг) финалда имкониятни бой бериб қўйишди. Шунингдек, -49 килограмм вазн тоифасида Мадинабону Маннопова бронза медали билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи кун дастурида терма жамоамиз вакиллари 4 та олтин медалга эга бўлишган эди. Шу тариқа, таэквондочиларимиз мазкур турнирда 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғардилар.

 

30 Sentabr, 2019|Янгиликлар|