Сув полочи қизларимиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишди, синхрончиларимизда ҳам икки медаль

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳри мезбонлигида сув спорти турлари бўйича турли ёш тоифадаги гуруҳлар ўртасидаги ўнинчи Осиё чемионати давом этмоқда. Ортда қолган кун синхрон сузиш бўйича терма жамоамиз вакиллари учун ҳам муваффақиятли ўтди. Жуфтлик йўналишида Нафиса Шомирзаева ҳамда Диана Онкес, шунингдек, дуэт чиқишида терма жамоамиз ҳисобига бронза медаллари ёзиб қўйилди.

Айни пайтга келиб сузиш ва сув полосида ёш қизлар ўртасидаги беллашувлар якунланиб улгурди. Унга кўра, сузувчиларимиз мусобақани 3 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медаллари билан тугатган бўлсалар, сув полосида ёш қизларимиз кумуш медалларга сазовор бўлишди. Таъкидлаш жоиз, бу натижа орқали қизларимиз келаси йил ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган жаҳон чемионати йўлланмасини ҳам қўлга киритдилар.

29 Sentabr, 2019|Янгиликлар|