Таэквондочиларимиз Россия очиқ чемпионатини тўртта олтин медаль билан бошлашди

Россия пойтахтида таэквондо бўйича навбатдаги халқаро мусобақа старт олди. G1 тоифасига кирувчи Россия очиқ чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари мусобақанинг илк кунида 4 та олтин медалларни қўлга киритишди.

Йигитлардан Жасур Жайсунов (-68 кг) муваффақият қозонган бўлса, қизларимиздан Феруза Содиқова (-62 кг), Нигора Турсунқулова (-67 кг) ва Светлана Осипова (+73 кг) шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди. Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақа келаси йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун лицензион очко берадиган турнир ва ҳамюртларимиз ўз ҳисобларига 10 рейтинг очколарини ёздириб қўйишмоқда. Бугун бўлиб ўтадиган баҳсларда 8 нафар вакилимиз даянга чиқади.

29 Sentabr, 2019|Янгиликлар|