Наманган кўчалари велосайл иштирокчилари билан гавжум бўлди

Наманган шаҳрида велоспорт бўйича оммавий спорт тадбири ўтказилди. Шаҳарнинг марказий кўчалари бўйлаб ташкил қилинган велосайлда вилоятнинг турли чеккаларидан ташриф буюрган 200 га яқин иштирокчи ўз омадини синаб кўрди.

Бундай тадбирлар бошқа вилоятларда ҳам велоспортни, қолаверса, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинган. Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан ўтказилган мусобақа якуни бўйича ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

28 Sentabr, 2019|Янгиликлар|