Акбар Жўраев жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди

Таиланднинг Паттайя шаҳрида оғир атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Бироз аввал -109 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Акбар Жўраев жаҳон чемпионатининг совриндорига айланди.

Жўраев даст кўтариш машқини 188 килограмм билан олтинчи ўринда якунлаган бўлса ҳам ўзининг севимли силтаб кўтариш йўналишида ишончли уринишлари билан кумуш медаль соҳибига айланди. 20 ёшли спортчимиз бу машқда 229 килограмм тошни кўтаришга муваффақ бўлди. Афсуски, бу натижа умумий натижа бўйича совриндорлар қаторидан жой олиш учун етарли бўлмади. Жўраев умумий ҳисобда 417 килограмм билан тўртинчи поғонани эгаллади.

Оғир атлетика ЖЧ, Таиланд.
Эркаклар, -109 кг.:
1. Симон Мартирасян (Арманистон) – 429 кг (199 + 230)
2. Андреи Арамнау (Беларусь) – 426 кг (198 + 228)
3. Же Янг (Хитой) – 420 кг (197 + 223)
4. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 417 кг (188 + 229)

26 Sentabr, 2019|Янгиликлар|