Ўзбекистон Халқаро хоккей федерацияси таркибига қўшилди

Бугун спортимиз тарихида яна бир унутилмас кунлардан бири бўлмоқда. Гап шундаки, Халқаро хоккей федерацияси бугун Ўзбекистон хоккей федерациясини ўз “оиласи”га қабул қилди.

Халқаро ташкилот бугун бир қатор миллий федерацияларнинг аризаларини ўрганиб чиқди. Унда керакли талабларга жавоб бера оладиган мамлакат федерацияларининг талаби ижобий қондирилди. Ўзбекистондан ташқари Жазоир, Колумбия, Эрон, Ливан ва Греция миллий федерациялари ҳам халқаро ташкилот таркибига қўшилди.

26 Sentabr, 2019|Янгиликлар|