Дзюдочимиз жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида дзюдо бўйича кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди. Мусобақанинг биринчи кун беллашувлари терма жамоамиз учун омадли якунланди.

-55 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз Собиржон Каримов жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. Вакилимиз чорак финалда имкониятни бой берач, ўтиш босқичи орқали учинчин ўрин учун курашиш имкониятини сақлаб қолди. Бронза медали учун кечган беллашувда ёш полвонимиз украиналик Владислав Коболовни мағлуб этишни уддалади.

26 Sentabr, 2019|Янгиликлар|