Мустафиндан яна бир ғалаба, сув полосида Қозоғистон термаси мағлуб этилди

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида сув спорти турлари бўйича ёш тоифадаги гуруҳлар ўртасида ўнинчи Осиё чемпионатида иккинчи кун ортда қолди. Ушбу кун терма жамоамиз учун кечагидан ҳам сермаҳсул ўтгани эътиборли.

Сузувчимиз Владислав Мустафин ўзининг севимли брасс усулида кеча 100 метр масофага кечган баҳсда ғалаба қозонган бўлса, бугун у 50 метр масофада ҳам тенгсиз эканлигини исботлади. Шунингдек, ёшларимиздан Алексей Сидорчук ва Адилбек Юсупбаев 50 метрга эркин ва брасс усулда кечган баҳсларда мос равишда кумуш ҳамда бронза медаллари билан тақдирландилар. Шунингдек, Хуршиджон Турсунов катталар ўртасида 50 метрга эркин усулда сузиш йўналишида маррага иккинчи бўлиб етиб келди.

Куннинг биринчи ярмида 100 метрга аралаш эстафетада жамоамиз аъзолари шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган бўлсалар, сув полоси бўйича аёллар терма жамоамиз ўзининг асосий рақиби Қозоғистон термасини 16:11 ҳисобида доғда қолдирди.

25 Sentabr, 2019|Янгиликлар|