Ёш таэквондочиларимиз Элчи кубоги учун беллашадилар

Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида ўзаро биродарлик алоқаларини мустаҳкамлаш, икки мамлакат ўртасида ҳар томонлама чуқур алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида ҳар йили юртимизда “Корея ҳафталиги” ўтказиб келинади. 21 сентябрда бошланган бу йилги ҳафталик 6 октябрга қадар давом этади. Унинг доирасида маданият, таълим, тиббиёт, бизнес каби йўналишлар қатори спорт бўйича ҳам катта тадбирлар ўтказилиб келинади.

Жорий йил таэквондо бўйича Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси соврини учун ташкил қилинадиган мусобақа 3-4 октбярь кунлари бўлиб ўтади. Мазкур мусобақа ўсмирлар тоифасида ўтказилиб, унда Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрадиган ёш таэквондочилар 10 та вазн тоифасида баҳс олиб боришади. «Универсал» спорт мажмуасида ўтадиган мусобақанинг тантанали очилиш маросими 4 октябрь куни соат 11:00 да бўлиб ўтади.

25 Sentabr, 2019|Янгиликлар|