Тошкент 1 октябрь куни от спорти бўйича халқаро мусобақага мезбонлик қилади

Пойтахтимиз 1 октябрь куни от спорти бўйича ёшлар ўртасидаги халқаро мусобақага мезбонлик қилади. Осиё йилқичилик ва от спорт федерацияси билан ҳамкорликда ўтказиладиган мазкур мусобақа от йўрттириш ва конкур йўналиши бўйича ташкил этилади.

Регламентга кўра, турнирда 12 ёшдан 21 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўз тулпорлари билан иштирок этишлари мумкин. Беллашувлар халқаро тоифадаги ҳакамлар томонидан баҳолаб борилади. КСК “Argamak Sher” мажмуасида ўтувчи мусобақада ғолиб бўлган иштирокчилар келаси йилнинг биринчи чорагида ўтувчи жаҳон миқёсидаги босқичга йўл олиш имкониятини қўлга киритишади.

25 Sentabr, 2019|Янгиликлар|