Пара-дзюдо Гран-присида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлдик

Пойтахтимиздаги муҳташам “Ҳумо арена” спорт комплексида пара-дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси ўз якунига етди. Икки кун давом этган беллашувларда дунёнинг 35 мамлакатидан 200 га яқин спортчи ғолиблик ва Токиода ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи қимматли рейтинг очколари учун баҳс олиб бордилар.

Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур Гран-прини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади. Вакилларимиз мусобақа давомида 4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Иккинчи ўрин Эрон терма жамоасига насиб этган бўлса, озарбайжонлик пара-дзюдочилар кучли учликни якунлаб бердилар. Эътиборингизга мусобақанинг якуний кунидан тайёрланган фотосуратларни ҳавола қиламиз.

24 Sentabr, 2019|Янгиликлар|